ХАРИТАГРАФИК ТУР — хариталар да меридиан ва параляелларттт ўзаро кесишишидан ҳосил бўлган тўр. Чизиклар харита масштаби ва белгиланишига кўра турли интервалдаги градус, минутлардан ўтказилади. Ўрта ва йирик масштабли хариталарда Харитаграфик тур кўрсатилмайди, харита рамкаларида меридиан ва параллеллар ўрни кўрсатилади. Хариталарни тайёрлашда Харитаграфик тур харитаграфик тасвирни яратиш учун синч (асос) вазифасини бажаради. Харитадан фойдаланишда Ер эллипсоидидаги нуқталар координаталарини аниқлашга, харитага нуқталарни уларнинг координаталари бўйича туширишга, чизиклар йўналишини дунё томонларига нисбатан ўлчашга, хаританинг исталган жойида масштаблари ва хатоликларни ҳисоблаб чиқаришга имкон беради. Харитаграфик турда параллелларнинг ҳисоби экватордан бошланади. 1884 й. ги Халқаро келишувга мувофиқ, Гринвич меридиани бош меридиан деб қабул қилинган.