ЯВОРСКИЙ Евгений Григорьевич

ЯВОРСКИЙ Евгений Григорьевич (1909.16.2, Симферополь 1971.14.11, Тошкент) — Ўзбекистон халқ артисти (1952). Ижодий фаолиятини 1926 йил Симферополь драма театрида бошлаган. 1934—58 йиллар (орада танаффуслар билан) Туркистон ҳарбий округи театри, 1958 йилдан М. Горький номидаги Тошкент рус академик драма театрида актёр. Я. ёрқин, ўткир характерли комик актёр сифатида танилган, лекин лирикдраматик роллар ҳам унга яқин бўлиб, «кичик одамлар» образларини меъёрига етказиб ижро этган. Расплюев («Кречинский тўйи»), Бартоло («Телба дунё ёки Фигаронинг уйланиши»), Шмага («Айбсиз айбдорлар»), Сэр Эндрью («Ўн иккинчи кеча»), Робинзон («Сепсиз қиз»), Мартин («Кўза кўтарган қиз»), Полоний («Ҳамлет»), Сорин («Чайка»), Аким («Зулмат ҳукмронлиги») каби роллари билан шуҳрат қозонган.


Кирилл алифбосида мақола: ЯВОРСКИЙ Евгений Григорьевич ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЯПОНИЯ
ХАЛҚ ИЖОДИ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты