ХАРТУМЛИЛАР

ХАРТУМЛИЛАР (Proboscida) сут эмизувчилар синфи туркуми. Устунсимон оёклари 5 бармоқли. Устки лаби ва бурни жуда чўзилиб хартумни ҳосил қилади (номи шундан). X. — ўтхўр. Ҳозирги Хартумлиларнинг филлар оиласига мансуб 2 тури маълум. Хартумлиларнинг тепа жағидаги 2 та курак тиши ташқарига ўсиб чиққан бўлиб, фил суяги дейилади. Фил суяги жаҳон бозорида жуда қадрланади. Ҳид билиш ва эшитиш органлари яхши ривожланган. Териси қалин, сийрак тукли, серажин бурмалар ҳосил қилади. Фақат ҳоз. қирилиб кетган мамонтлар териси қалин жун билан қопланган бўлган. Хартумлилардан хўжалик ишларида фойдаланилади. Сони камайгани учун айрим жойларда муҳофазага олинган.


Кирилл алифбосида мақола: ХАРТУМЛИЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
СУТ ЭМИЗУВЧИЛАР
ҲИД БИЛИШ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты