ЯДРО НУРЛАНИШИ ДЕТЕКТОРЛАРИ

ЯДРО НУРЛАНИШИ ДЕТЕКТОРЛАРИ — ядро нурланишларини кузатиш ва қайд қилиш учун мўлжалланган асбоблар. Уларга сцинтилляциявий ва ионизациявий ҳисоблагичлар, Вильсон камераси, пуфак камера, яримўтказгич детекторлар, қалин қатлами фотоэмульция ва бошқалар киради.

Ядро нурланишлари модда орқали ўтганда улар қолдирадиган из (трек) ларидан фойдаланиб уларни ўрганиш мумкин. Хусусан, Вильсон камераси, пуфак камера ва фотоэмульсиянинг қалин қатламидан нурланиш зарралари ўтганда шундай излар кузатилади. Изларнинг қандайлиги — узун ёки қисқалиги, йўғон ёки ингичкалиги, магнит майдонида оғиши ва ҳ. к. зарра зарядининг ишорасини, энергияси, импульси ва бошқалар физик катталикларни баҳолашга имкон беради.

Зарядли зарралар ўз йўлида учраган молекулаларни ионлаштиради. Ионизациявий ҳисоблагичларда газ билан тўлдирилган ҳажмга учиб кирган зарядли зарра газ молекулалари билан тўқнашиб, ион ва электронлардан иборат из қолдиради — занжирда ток ҳосил бўлади. Токнинг катталигидан камера ҳажмидан ўтаётган зарралар ҳақида фикр юритиш мумкин.

Сцинтилляциявий ҳисоблапЛларда люминесценцияланувчи сиртга тушувчи зарралар таъсирида ёруғлик чақнашлари (сцинтилляторлар) вужудга келади, моддадан фотонлар чиқади. Бундай ёруғлик чақнашларини фотокўпайтиргич қайд қилади.

Нейтрал зарралар из қолдирмайди, лекин улар емирилиб зарядли зарралар ҳосил қилиш пайтида ёки бирор ядро билан тўқнашиш пайтида сезилади. Демак, нейтрал зарралар ҳам ўзлари ҳосил қилган зарядли зарраларнинг ионлаштириш таъсири орқали қайд қилинади.

Ядро тажрибалари импульс кучайтиргичлар, мос тушиш схемалари, вақтинча тўхтатиб туриш схемаларига уланган детекторлар ёрдамида амалга оширилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЯДРО НУРЛАНИШИ ДЕТЕКТОРЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФИЗИКА
ЕР
ЗАРЯДЛИ ЗАРРАЛАР ҲИСОБЛАГИЧЛАРИ
ЭЛЕКТРОНИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты