ХАТИРЧИ ТУМАНИ

ХАТИРЧИ ТУМАНИ — Навоий вилоятидаги туман. 1926 й. 29 сент. да ташкил этилган. 1927—30 й. ларда Зарафшон округидаги туман, 1938 й. дан Самарқанд вилояти, 1982 й. дан Навоий вилояти, 1989 й. дан Самарканд вилояти, 1992 й. дан Навоий вилояти таркибида. Шим. дан Нурота, жан. шарқдан Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон, шим. шаркдан Қўшработ, жан. дан (Зарафшон дарёси орқали) Нарпай ва Пахтачи туманлари, ғарбдан Навоий вилоятининг Навбаҳор тумани билан чегарадош. Майд. 1,37 минг км2. Аҳолиси 143,9 минг киши (2004). Туманда 1 шаҳар (Янгиработ), 1 шаҳарча (Лангар), 8 қишлоқ фуқаролари йиғини (Боғчакалон, Олчинобод, Охунбобоев, Оқолтин, Пўлкан шоир, Хонақа, Янгийўл, Кррача) бор. Маркази — Янгиработ ш.

Табиати. Шим. кисми Нурота тоғ тизмаси ва тоғ этаги қия текислигидан иборат, жан. қисми Окдарё, Қорадарё ва қисман Зарафшон дарёси водийларини ўз ичига олади. Иклими континентал, йиллик ўртача тра 13,5°. Янв. нинг ўртача траси —1,7°, энг паст тра —33°. Июлнинг ўртача траси 28,7°, энг юқори тра 44°. Вегетация даври 212 кун. Йиллик ёғин миқцори, шим. тоғлик кисмида 300 мм, жан. даги текислиқда 200 мм. Сув ресурслари Кррадарё, Окдарё, Зарафшон ва бир неча сойлардан иборат. Тупроқлари тог этаклари типик бўз, оч бўз тупроқлар. Жан. кисмида суғориладиган бўз, аллювиал, ўтлоқи ва ўтлоқиботқоқ тупроқлар тарқалган. Тоғ этакларидаги қия текисликларда чорвачилик ва токчилик ривожланган. Ёввойи ўсимликлардан дарё террасалари ва қайирларида қамиш, рўвак, буғдойиқ, шўражриқ, кампирсоч, итгунафша, сувранг, юлғун ва б., Нурота тоғлари этакларида ранг, ялтирбош, чалов, каррак, кийик ўти, оқ сафрак, гулхайри, бетага; баҳорда эфемерлар ўсади. Буталардан дўлана, писта учрайди. Ёввойи ҳайвонлардан бўри, тулки, чиябўри, қуён, жайран, тоғ эчкиси ва тўқайзорларда қирғовул, лойхўрак, ўрдак, лочин, булдуруқ, қирғий, сўфитўрғай, чумчуқ, чуғурчиқ, зарғалдоқ; судралувчилардан гекконлар, тошбақа, сариқ илон, кобра, эчкемар; кемирувчилардан жайра, кўрсичқон, кичик қўшоёқ, қумсичқон, типратикан, каламуш ва б. учрайди. Нурота тоғининг ён бағрида. Лангар кони бор.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар (99, 1%), шунингдек, тожик, рус, украин, татар, озарбайжон, қозоқ ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 105 киши. Шаҳар аҳолиси 20,2 минг киши, қишлоқ аҳолиси 123,7 минг киши (2004).

Хўжалиги. Туманда 2,1 минг корхона рўйхатга олинган (2004). 55 кичик, 32 ўрта, 109 йирик корхона, микрофирмалар фаолият кўрсатади. Хатирчи туманида «ЛангарУзРос» қўшма корхонаси ишлаб турибди (2003). Хатирчи пахта тозалаш заводи, нон кти, қурилиш ташкилотлари, МТП ва б. бор. Қишлоқ хўжалиги, асосан, пахтачиликка ихтисослашган. Туманда 300 га яқин деҳқон, 907 фермер, 17 ширкат хўжаликлари мавжуд (2003). Экин майдонларига пахта, дон, озуқа, картошка, сабзавот ва полиз экинлари экилади. Шу жумладан, 12,3 минг га ерда пахта, 10,3 минг га ерда ғалла етиштирилади (2004). Боғдорчилик (бодом, ёнғоқ, анор, ўрик, анжир ва б.), токчилик ривожланган. 19,9 минг га ер ўрмонзор (2004). Тутзорлар ҳам бор. Ипакчилик билан шуғулланилади.

Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида 56,8 мингга яқин қорамол (шу жумладан, 33,1 мингдан зиёд сигир), 86,7 мингга яқин қўй ва эчки, 38 мингга яқин парранда, 853 йилқи боқилади (2003).

Туманда 85 умумий таълим мактаби (44 мингга яқин ўқувчи), шу жумладан, 1 лицей (245 ўқувчи), болалар мусиқа ва санъат мактаби, 4 касб-ҳунар коллежи (2000 дан зиёд ўқувчи), 23 клуб муассасаси, 35 кутубхона, музей, маданият ва истироҳат боғи, маданият саройи ишлаб турибди (2004).

Хатирчи туманида марказий стадион, бир қанча спорт иншоотлари, спорт майдонлари ва спорт заллари фаолият кўрсатади.

Марказий касалхона, туғруқхона, поликлиника, қишлоқ врачлик пунктлари, дорихоналар ва б. тиббий муассасаларда 244 врач хизмат қилади. Олтинсой санаторийси мавжуд. Туман маркази билан Навоий ш. ўртасида автобус қатнайди. «Хатирчи ҳаёти» туман газ. (аввалги «Янги Ҳаёт») 1998 й. дан нашр қилинади (адади 7300 га яқин).


Кирилл алифбосида мақола: ХАТИРЧИ ТУМАНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты