ЯДРО ФИЗИКАСИ ИНСТИТУТИ

ЯДРО ФИЗИКАСИ ИНСТИТУТИ, Ўзбекистон ФА Ядро физикаси институти — ядро физикаси, қаттиқ жисмлар радиацион физикаси, материалшунослик, активацион таҳлил, радиокимё, илмий асбобсозлик, информация технологиялари йўналишлари бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб борувчи илмий муассаса.

Акад. И. В. Курчатов, У. О. Орифов ва С. А. Азимовларнинг ташаббуси билан 1956 йил ташкил этилган. 1957 йилдан бошлаб ядро реактори, физика лаб. лари, гамманурлатгичлар, циклотрон (У— 150—11), тажриба устахонаси қурила бошланди. Қуввати 2000 кВт бўлган ВВРСМ русумли ядро реактори 1959 йил сентябрда ишга туширилди. 1960—64 йилларда физика лаб. лари, гамманурлатгичлар, циклотрон ишлай бошлади, радиокимё лаб. лари мажмуи қурилиб, радиоактив изотоплар ишлаб чиқарила бошланди. 1980 йилда ядро реактори реконструкция қилиниб, қуввати 10000 кВт га етказидди. Ин-тда радиоактив изотоплар ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Радиопрепарат» ва «Тезлаткич» шўъба корхоналари, конструкторлик бюросига эга бўлган тажриба з-ди, оғир ионлар физикаси бўлими мавжуд. Ин-тда 4 та илмий бўлим, 17 та илмий лаб., 11 та хизмат бўлимлари, аспирантура, докторантура ва диссертацияларни ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган 2 та илмий кенгаш фаолият кўрсатади. Олиб борилаётган тадқиқотлар (назария ва эксперимент) қуйидаги йўналишларни қамраб олган. Ядро физикаси — релятивистик ядро физикаси, юқори энергиялар физикаси, ядро спектроскопияси, ядро ва зарраларнинг моддалар билан таъсири, ядро назарияси, паст энергияларда ядровий реакциялар, нисбийлик назарияси. Радиациявий қаттиқ жисм физикаси ва материалшунослик — металлар, конструкцион материаллар ва яримкўтказгичлар, диэлектриклар, керамикалар, оптик, композицион ва юқори трали ўта ўтказгич материалларнинг радиация физикаси, кристаллар тузилиши, радиация технологияси, кристаллардаги нуқсонли ҳолатлар назарияси ва уларни математик моделлаштириш. Активацион таҳлил ва радиокимё — ядровий аналитика, таҳлил услубияти, турли объектларнинг таҳлили ва технологик жараёнларнинг назорати бўйича ядрофизикавий усулларни яратиш; материалшунослик, тоғкон саноати, қ. х., тиббиёт ва экологияда ядровий аналитиканинг амалий жиҳатлари; турли радиоизотоплар ишлаб чиқариш технологияларини яратиш. Илмий асбобсозлик — технологик параметрларни назорат қилувчи, радиоактив ва ядровий материалларни қайд этувчи асбоблар яратиш, шунингдек, сувнинг тозалигини назорат қилувчи, тозаловчи ва зарарсизлантирувчи тизимлар барпо қилиш; сув ва ҳаво ҳавзалари экосистемаларининг ҳолатини радиациявий назорат қилиш, моделлаштириш ва прогноз қилиш усулларини яратиш. Информация технологиялари — илмий бўлинмалар, хизмат ва ядрофизикавий объектлар учун илмий информационтелекоммуникациялар тизимлари ва дастурларини яратиш.

Фундаментал тадқиқотлардан олинган натижалар тиббиётда, нефтни қайта ишлаш, тоғконметаллургия ктларида, қ. х., экология, фармацевтика, заргарлик, электротехника, материалшунослик йўналишлари бўйича ишлаётган республика корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида қўлланилмоқда.

Ин-т олимларининг илмий ишлари Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофотига сазовор бўлган: юқори энергиялар физикаси соҳасида (С. А. Азимов ва бошқалар); атом ядроси физикаси соҳасида (Р. Ъ. Бекжонов ва бошқалар); амалий ядро физикаси соҳасида (П. Қ. Ҳабибуллаев ва бошқалар); атом ядроси ва элементар зарралар физикаси соҳасида (Б. С. Йўлдошев ва бошқалар); қаттиқ жисмлар физикаси соҳасида (М. С. Юнусов ва бошқалар). ин-т фундаментал ва амалий фаолиятида кўпгина чет эл тадқиқот марказлари билан фаол ҳамкорлик қилмоқда. Бу марказлар жумласига Европа ядро тадқиқот маркази (Женева, Швейцария), Ферми номидаги тезлатгичлар илмий лаб. (Батавия, Иллинойс, АҚШ), ўта ўтказувчи суперколлайдери лаб. (Даллас, Техас, АҚШ), «Триумф» тезлаткич маркази (Канада), Аргон ва Сандия илмий лаб. (АҚШ), Ядро тадқиқотлари бирлашган институти (Дубна, Россия) ва АҚШ, Германия, Россия, Франция, Швеция, Италия, Бельгия, Япония, Польша, Чехия, Корея ва бошқалар мамлакатларнинг тадқиқот марказлари ва унтлари киради. Ядро хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан фаол ҳамкорлик қилинмоқда. ин-т фаолияти У. О. Орифов, С. А. Азимов, С. В. Стародубцев, У. Ғ. Ғуломов, П. Қ. Ҳабибуллаев, Р. Б. Бекжонов, М. С. Юнусов, Б. С. Йўлдошев ва бошқалар олимлар номи билан боғлиқ.


Кирилл алифбосида мақола: ЯДРО ФИЗИКАСИ ИНСТИТУТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЯПОНИЯ
ТОШКЕНТ
ФИЗИКА
ФРАНЦИЯ
КИМЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты