ЯДРО ҚУРОЛИ

ЯДРО ҚУРОЛИ — шикастлаш воситаси ядро зарядидан иборат бўлган қурол. Ядро реакцияси натижасида вужудга келадиган портлаш (атом ядросининг заррачаларга бўлиниши), заррачалар синтези ёки иккала жараённинг бир вактда содир бўлиши вақтида ажралиб чиқадиган ички энергиядан фойдаланишга асосланган ядро бомбаси, уни нишонга етказиш воситаси (ракета, торпеда, самолёт, артиллерия тўпи) ва бомбанинг нишонга аниқ бориб тушишини таъминлайдиган бошқариш қурилмаларидан иборат. Ядро қуроли ядро энергиясининг олиниш усулига қараб, ядро ва термоядро (водород) қуролларига бўлинади. Ядро ўқдориларига авиация бомбалари, артиллерия снарядлари, ракеталарнинг жанговор қисмлари, денгиз торпедалари, сув ости бомбалари ва миналари (атом фугаслари) киради. Ядро қуроли зарб тўлқини, ёруғлик нурланиши, сингувчи радиация ва радиоактив заҳарлаш ва бошқалар турли шикастлантирувчи таъсирларга эга. Ядро снарядларининг қуввати тротил эквиваленти билан тонна, килотонна (1 кт — 1000 т) ёки мегатонна (1 мг — 1 млн. т) ларда ўлчанади. Ядро қуроли қувватига қараб, кичик қувватли (15 кт гача); ўртача қувватли (15—100 кт), катта қувватли (100—500 кт), жуда катта қувватли (500 кт дан юқори) қуролларга бўлинади. Ядро қуроли ҳавода, ер (сув) устида, ер (сув) остида портлаши мумкин (яна қ. Ядро портлаши). Я. қ. тактик ва стратегик жиҳатдан фаркланади. Тактик қуролларга турли масофага учувчи бошқариладиган ва бошқарилмайдиган реактив снарядлар (ракеталар), самолётлар, сув ости кемалари, шунингдек, ядро заряди ташувчи йирик калибрли стволли артиллерия киради. Тактик ва стратегик қуроллар ўртасида кескин чегара йўқ, баъзи шароитларда тактик мақсадлар учун мўлжаллаган ядро зарядлари стратегик жаҳатдан ҳам қўлланилиши мумкин. Йирик стратегик нишонларни шикастлантириш учун мўлжалланган ядронинг жанговар қисмлари 1—5 млн. т (ҳатто 40—50 млн. т гача) тротил эквивалентига эга бўлиши мумкин.

Стратегик ядро қуролларини элтувчилар узоққа учувчи ракеталар, қитъалараро баллистик ракеталар, самолётснарядлар ва стратегик бомбардимончи самолётлардир. Қудратли ядро зарядларини нишонга элтишда Ернинг сунъий йўлдошларидан фойдаланиш режаси ҳам бор.

Ядро қуроли 20-асрда ядро физикасининг тараққий этиши муносабати билан 40-й. лар бошида пайдо бўлди. Биринчи портлаш 1945 йил 16 июлда Аламогодро полигонида (АҚШ) амалга оширилди. 1945 йил август ойида эса ҳар бирининг қуввати 20 кт бўлган 2 атом бомбаси Япониянинг Хиросима (6 август) ва Нагасаки (9 август) шаҳриларига ташланди. Собиқ СССР да термоядро бомбаси биринчи марта 1953 йил 12 авг. да синаб кўрилди. Ядро қуролига эга бўлган давлатлар АҚШ, Россия, Буюк Британия, Франция, Хитой (расмий маълумотларга кўра) (2005).


Кирилл алифбосида мақола: ЯДРО ҚУРОЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ОКЕАН
ЯДРО ПОРТЛАШИ
АВИАЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты