ЯДРОЧА

ЯДРОЧА, нуклеола — кўпчилик эукариотлар ҳужайра ядроси ичидаги тиғиз танача. Рибосомолар ҳосил қилувчи рибонуклеопротеидлар (РНК)дан иборат. Одатда, ядрода битта, баъзан бир неча Ядроча (мас, балиқларнинг ўсаётган тухумҳужайралари ядроларида) бўлади. Ядроча хромосомаларнинг рибосом р-нК кодлайдиган генлари жойлашган локусида шаклланади. Ядроча ядроча ичи хроматини, р-нК фибриллари ва гранулалар зоналаридан иборат. Гранулалар зонаси рибосомаларнинг катта ва кичик суббирликларини ҳосил қиладиган рРНК молекулаларига эга. Прерибосомал (рибосомалар ҳосил қилувчи) фанулалар Ядрочадан ажралиб, цитоплазмага чиқади; цитоплазмада улардан рибосомалар шаклланади. Ядрочанинг фибриллалар зонасига ёруғлик микроскопда аморф қисм, грануляр зонага — нуклеолонема (тўрсимон гетероген қисм) сифатида қаралади. митозда кўпинча Ядроча емирилиб, митоз тамом бўлиши билан яна шаклланади.


Кирилл алифбосида мақола: ЯДРОЧА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲУЖАЙРА
ЕР
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты