ЯЗДИГАРД III

ЯЗДИГАРД III (? 651 ёхуд 652 йил боши) — сосонийлар сулоласининг сўнгти шоҳи (632 йилдан). Хусрав II нинг набираси. Ички ижтимоий таназзул, бетўхтов урушлар оқибатида мамлакатни хонавайрон бўлиши Сосонийлар давлатини ҳолдан тойдирган. Шу туфайли сосонийлар Яздигард III ҳукмронлиги даврида араблар истилосига етарли қаршилик қила олишмаган. Қодисия жангида (637 йил) араблар ғалаба қилиб Ктесифонни эгаллаганида Эрон ҳудуди ҳали ҳам Яздигард III қўлида эди. Бироқ Нахованд жангидаги (642) маглубиятдан сўнг у шим. шарқий вилоятлар томон чекинган. Марв атрофида ўлдирилган. Зардуштийлар йил ҳисоби Я. III подшолик қила бошлаган даврдан бошланган.


Кирилл алифбосида мақола: ЯЗДИГАРД III ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЭРОН
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МИСР
ХИТОЙ
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты