ХЕЙДЕНСТАМ

ХЕЙДЕНСТАМ (Heidenstam) Карл Густав Вернер фон (1859.6.7, Ольсхаммар, Эребру — 1940.20.5, Эвралид, Эстерйётланд) — швед шоири ва ёзувчиси. Швед. акад. аъзоси (1912). Илк шеърлар тўплами — «Зиёрат ва дунё кезиш йиллари» (1888). Ўртаер денгизи атрофидаги кўҳна дунё «Эндимион» (1889) романида акс этган. «Ренессанс» (1890) романида ўзининг адабий манифести эълон қилинган. Унда натурализмни танқид қилиб, бой тасаввур, гўзалликни жонли ҳис қиладиган ва тушкун бўлмаган реализмга асосланган янгича эстетика яратишга чақирган. X. «Шеърлар» поэтик тўпламидан сўнг швед адабиётида йирик шахс сифатида танилган. X. Швецияни қудратли салтанатга айлантирган қирол Карл XII даври аскарлари ҳақида ҳикоялар ёзиб (1897—98), уларни бирбирига мазмунан улаб, «Карл XII нинг юришлари» китобини яратади. Бу китоб орқали янгича, миллий афсона яратмокчи бўлган. «Авлиё Биргит зиёрати» (1901), «Фолькунглар шажараси» (1905—07, 2 ж. ли) романлари ҳамда «Шведлар ва уларнинг доҳийлари» (1908—10, 2 ж. ли) достонида у ўзининг дастлабки ғояларидан чекиниб, аристократик дунёсига қайтган. 1915 й. нашр этилган «Янги шеърлар» китобидан сўнг X. Швециянинг кўзга кўринган лирик шоири сифатида тан олинган. Нобель мукофоти лауреати (1916).


Кирилл алифбосида мақола: ХЕЙДЕНСТАМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты