ХЕЛЬСИНКИ

ХЕЛЬСИНКИ, Гельсингфорс Финляндия пойтахти. Усима лянининг маъмурий маркази. Аҳолиси 551,1 минг киши (1999) . Транспорт йўлларининг муҳим чорраҳаси. Фин қўлтиғи соҳилидаги порт. Мальми аэропорти халкдро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг муҳим иқгисодий, молия ва маданият маркази. Етакчи саноат тармоғи — машинасозлик (асосан, кемасозлик, электротехника, кўтариш кранлари ва целлюлозақоғоз саноати учун жиҳозлар и. ч.). Тўқимачилик, кимё ва керамика, кўнпойабзал, полиграфия, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Интлар, Мусиқа академияси, опера ва миллий театрлар, миллий, шаҳар, бадиий, тарихэтнография музейлари, зоол. ва ботаника боғлари, йирик концерт заллари бор. Метрополитен курилган.

Хельсинкига 1550 й. да ВантаЙоки дарёсининг қуйилиш жойида асос солинган ва дастлаб Гамельстат деб аталган. Финляндия Россияга қўшиб олиниб (1809) Буюк Финляндия князлиги тузилгач, 1812 й. да мамлакат пойтахти Турку (Або) ш. дан Хельсинкига кўчирилди. 1917 й. дек. да мамлакат мустаклллиги эълон килингач, X. Финляндия Республикаси пойтахти. Хельсинкида халқаро учрашув, съезд, конференция ва кенгашлар бўлиб ўтади, Жаҳон Тинчлик кенгаши котибияти жойлашган.

X. — замонавий шаҳар. Шаҳар марказида Швед театри биноси, Сокос универмаги, Парламент биноси жойлашган. Меъморий ёдгорликлардан собор, университет биноси, президент саройи, ратуша, Шаҳар думаси уйи ва б. сақланган. X. — туризм маркази.


Кирилл алифбосида мақола: ХЕЛЬСИНКИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ФИНЛЯНДИЯ
РОССИЯ
БУЮК БРИТАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты