ХЕМОСОРБЦИЯ

ХЕМОСОРБЦИЯ (хемо… ва сорбция) , кимёвий сорбция — суюклик ва қаттиқ жиемнинг атроф муҳитдан моддалар ютиши. Бунда кимёвий бирикмалар ҳосил бўлади. Торроқ маънода X. қаттиқ жисм сиртининг модцани кимёвий ютиши, яъни кимёвий адсорбция деб қаралади. Хемосорбцияда иссикдик микдори кўпроқ ажралиб чиқади: одатда, X. иссиклиги 84—126 кЖ/моль, баъзи ҳолларда, мас, кислороднинг металларга сингишида 420 кЖ/моль дан ҳам ортиши мумкин. Кимёвий реакцияларга ўхшаб, X. ҳам анчагина фаоллаш (активация) энергиясини талаб килади. Шунинг учун тра ортганда X. тезлашади. Хемосорбцияни ўрганиш учун спектроскопия, электрон парамагнит ва ядровий магнит резонанс, электрон ҳамда ион проекторлари, секин ҳаракатланувчи электронлар дифракцияси ва б. қўлланилади. X. гетероген катализда, газларни тозалашда, вакуум техникаси ва б. да муҳим роль ўйнайди. X. саноатда кенг қўлланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ХЕМОСОРБЦИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ФИЗИКА
МАГНИТ РЕЗОНАНС
ҚАТТИҚ ЖИСМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты