ХЕМОСТЕРИЛИЗАТОРЛАР

ХЕМОСТЕРИЛИЗАТОРЛАР, ҳашарот хемостерилизаторлари — беггушт қилиш хусусиятига эга булган кимёвий моддалар. Зараркунанда ҳашаротларга қарши биологик курашда фойдаланилади (улар организмида генетик ва функционал ўзгаришларни вужудга келтиради). Уч гуруҳга бўлинади. Антиметабол итл ар — метотрексат, аминоптерин, фторурацил ва б. кимёвий бирикмалар. Улар ҳашарот организмига киргач, алмашинувчи реакциялардаги нормал метаболитларни сиқиб чиқаради, жинсий ҳужайра ядросидаги ДНК ва РНК синтезини бузади ва асосан, урғочи ҳашаротларни бепушт қилади. Ал кил ловчи моддалар — хлорамбуцил, афолат, афроксид ва б. Улар жинсий ҳужайра хромосомаларида ўзгариш (уларнинг кайтақайта бирикиши ёки узилиши)га сабабчи бўлади ва, асосан, эркак ҳашаротларни бепушт килади. Бошқа кимёвий бирикмалар — триазин типидаги гербицидлар, ксилогидрохинон, баъзи антибиотиклар, алкалоидлар, ҳашарот гормонларининг баъзи аналоглари X. бўлиши мумкин. Ҳашаротларни пуштсизлантириш учун препаратнинг жуда оз миқдорини унинг терисига (сиртдан таъсир этиш) тегизиш ёки озуқага қўшиб бериш кифоя. Бунинг учун жуда оддий мосламалар (кювета, цилиндр, кутича ва б.)дан фойдаланилади; бунда уларнинг ичига таркибида озуқа моддалари — шакар, шарбат ҳамда ҳашаротларни жалб килувчи модца — аттрактантлар ва б. бўлган махсус эритма шимдирилган дока ёки губка солинади. Пуштсизлантирилган ҳашаротлар зараркунандалар кўп тарқалган жойларга қўйиб юборилади. Пуштсизлантирилган эркак ҳашарот табиатдаги серпушт урғочиси билан (ёки аксинча) қўшилганда вужудга келган тухум ривожланишга лаёқатсиз бўлади.

Пуштсизлантириш усули зараркунандаларга қарши курашнинг бошқа усуллари билан биргаликда (мас, олдин инсектицидлар таъсирида ҳашарот миқдорини камайтириб) амалга оширилганда юқори самара беради.

Ад.: Ла Брек Ж. К., Смит К., Генетические методы борбы с вредными насекомыми: (Хемостерилизация насекомых)/ Пер. с англ. М., 1971; Химическая защита растений/ Под ред. проф. Г. С. Груздева. 3изд. М., 1987. Султон Алимуҳамедов, Шамил Хўжаев.


Кирилл алифбосида мақола: ХЕМОСТЕРИЛИЗАТОРЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
ЕР
ҲУЖАЙРА
КИМЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты