ХЕМОТРОПИЗМ (хемо… ва тропизм) , кимиотропизм — кимёвий моддаларнинг бир ёклама таъсирида ўсимлик органларининг бурилиб ўсиши (ўсув йўналишини ўзгартириши). Баъзи моддалар оз микдорда мусбат X. (ўсимлик органларининг таъсирот томонга қараб ўсиши) кўп микдорда эса манфий X. (органларнинг таъсирот томондан қарамақарши томонга қараб ўсиши) ҳосил килади. Чанг найчаларининг уруғкуртакка қараб ўсишида, замбуруғлар гифасининг хўжайинўсимлик тўқимасига қўшилиб ўсиб кетишида, илдизнинг ўғит доналари томонга қараб ўсишида X. кузатилади.