ЯКОРЬ

ЯКОРЬ (рус.) — 1) кемалар ва бошқалар сузиш воситалари (маёқ, бочка, земснаряд ва бошқалар)ни очиқ сувда тутиб туриш учун мўлжалланган қурилма (қ. Лангар); 2)электр машина нинг айланувчи қисми. У айланганда электр чулғамларида электр юритувчи куч (э. ю. к.) ҳосил бўлади (индукцияланади). Электротехника пўлати листларидан йиғиб тайёрланган магнит ўзакдан иборат. Пўлат листлар лок ёки қоғоз билан бир-биридан изоляциялаб қўйилади. Ўзакдаги ўйиқларга сим чулғами жойлаштирилади. Чулғам коллектор пластинкаларига, улар ёрдамида чўткалар орқали ташқи занжирга уланади.


Кирилл алифбосида мақола: ЯКОРЬ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
РОССИЯ
ТОШКЕНТ
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты