ЯКТАК

ЯКТАК — ёзги, енгил кийим; эркаклар кўйлаги. Олди очиқ, узун, енгли ҳамда тик ёқали. Яктак тўғри бичимли, калта (узунлиги асосан тиззагача) ва яланг қават бўлиши билан /яўидан фарқ қилади; асосан оқ (бўз) сурп, шунингдек йўлйўл матолардан тикилади. Яктак орқаолди елкадан ошириб ташланган яхлит матодан ташкил топган, унинг икки ёнига ёнлар, енглар тана қисмига тўғри уланиб, енг ва ёнлар орасига қулпак солинган. Узун, энсиз бир неча қават тасмасимон бўлакдан иборат бўлган ҳамда узунасига бир неча қатор чоклар солиб қотирилган ёқа ёқа ўйиғига уланган. Орқа томони тик, олди кўкраккача текис тушиб туради. Яктак бағрини бирлаштириш учун ёқанинг пастки қисмига боғичлар тикилади ёки изма қилиб тугма қадалади. Ҳозирда Тошкент, Фарғона водийси ва бошқаларда тўғри бичимли Яктак билан бирга янги бичиқда тикиладиганлари ҳам кенг тарқалган. 12—13-асрлардан ёзма манбаларда Яктак ҳақида маълумотлар бор, 5—6-асрларга оид деворий расмлар ҳамда миниатюраларда Яктак тасвири учрайди.


Кирилл алифбосида мақола: ЯКТАК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КИЙИМ
ТОШКЕНТ
ЕР
ЎЗБЕКЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты