ХЕТАГУРОВ

ХЕТАГУРОВ Коста (тахаллуси, асл исмшарифи Константин Леванович Хетагуров) [1859.3(15).1О, ҳоз. Шим. Осетия Алагир тумани Нор қишлоғи — 1906.19.3(1.4), ҚорачойЧеркас вилояти Коста Хетагуров қдшлога; Владикавказда дафн этилган] — осетин шоири ва жамоат арбоби. Осетин адабиётининг асосчиси. Петербург БАдаўқиган (1881 — 85). 1891 й. ҳукумат қарорларига қарши публицистик мақолалари учун 5 йилга Тверь вилоятига сургун қилинган. 1893 й. фев. дан «Северний Кавказ» («Шимолий Кавказ») газ. да ишлаб, чор ҳукуматининг Кавказдаги сиёсатига қарши мафкуравий кураш олиб борганлиги сабабли 1899 й. да Херсон вилоятига бадарға этилган. 1902 й. сургундан қайтган. 1903 й. да оғир касалликка чалиниб, ижодий ва ижтимоий фаолият билан шуғуллана олмаган. Хетагуровнинг адабий мероси лирик шеърлар, масаллар, романтик ва хажвий достонлар ҳамда шеърий ривоятлардан иборат. Хетагуровнинг рус тилида ёзган шеърлари «Шеърлар» (Ставрополь, 1895), осетин тилида ёзганлари эса «Ирон фандир» («Осетин сози», 1899) тўпламларида эълон қилинган. X. шеърий ижодининг марказида осетин халқининг тарихий такдири билан боғлиқ масалалар ётади («Фотима», 1889; «Суд олдида», 1893; «Йиғлоки қоя», 1894 достонлари; «Кимдир» этнографик очерки). Хетагуровга қадар ҳам осетин тилида шеърлар ёзилганига қарамай, у ғоявийбадиий ва лисоний жиҳатдан юксак асарлари билан миллий адабиётга тамал тошини қўйди. Владикавказда Хетагуровнинг уймузейи бор. Ас: Собрание сочинений, т. 1—3, М., 1973.


Кирилл алифбосида мақола: ХЕТАГУРОВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



РОССИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ШИМОЛИЙ ОСЕТИЯ АЛАНИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты