ХЕУОРС

ХЕУОРС (Haworth) (Геворт, Хэворт) Уолтер Нормен (1883.19.3, Чорли — 1950.19.3, Бирмингем) — инглиз органиккимёгари. Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1928 й. дан). Манчестер университетида (1911), Шотландиядаги СентАндрус университети коллежида ишлаган (1912 й. дан проф.). Ньюкаслдаги Дархем университети (1920—25), Бирмингем университети (1925—48) проф. Асосий илмий ишлари углеводлар кимёсига оид. Метилсульфат ва ишқорлардан фойдаланиб кандларнинг метил эфирларини олиш усулини таклиф этган (1915). Бу усул углеводлар тузилишини ўрганишда муҳим роль ўйнаган. С витаминнинг тузилишини аниклаган ва уни илк бор синтез қилган (1933, Т. Рейхштейн билан бир вақтда). Нобель мукофоти лауреати (1937).


Кирилл алифбосида мақола: ХЕУОРС ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БУЮК БРИТАНИЯ
КИМЁ
ТОШКЕНТ
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты