ХИБИН ТОҒЛАРИ

ХИБИН ТОҒЛАРИ (фин тилида хибин — кичик тепа маъносини англатади) — Кола я. о. даги тоғ массиви. РФ Мурманск вилоятида. Майд. 1300 км2, энг баланд жойи 1191 м. Плато шаклида бўлиб атрофи ботқоклашган пастбаланд текислик. Тоғ тундраси мавжуд. Тоғ ён бағирлари ва этаклари игна баргли ўрмон ва паст бўйли қайинзорлар билан крпланган. Айрим жойларида музлик ва қорликлар бор. Қор кўчкилари тезтез кузатилади. Ёввойи ҳайвонлардан лемминг, қутб тулкиси, тундра каклиги, оқ бойўғли яшайди. Хибин тоғлари интрузив массиви, нефелин, сиенитлардан ташкил топган. Бой апатитнефелин рудалари конлари очилган. Улар негизида апатит саноати юзага келган. Вудьеврчорр тоғида дунёдаги ягона қутбальп ботаника боғи жойлашган.


Кирилл алифбосида мақола: ХИБИН ТОҒЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕВРОПА
Исмлар маъноси. Энг оммабоп исмлар тўплами.
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты