ЯЛЛА

ЯЛЛА — ўзбек халқ ижодида кенг тарқалган, рақс билан ижро этиладиган қўшиқ тури. Халқ сўзи, мумтоз ва замонавий шоирлар шеърларига айтилади Ялла якка, кўпинча 2 ва ундан ортиқ ижрочи томонидан (доира ва чолғу ансамбли жўрлигида) ижро этилади. Аксарият Яллалар ишқмуҳаббат мавзуида бўлиб, жозибали, ўйноқи характерга эга. Ялла 2 турга бўлинади:

1) қўшиқжанрига яқин, куйи нисбатан тор диапазонли, асосий мисралар яккахон яллачи, нақарот эса гуруҳ томонидан доира жўрлигида айтилади (мас, «Олмача анор», «Яллама ёрим», «Ҳоҳо, ялла», «Қизгина»);

2) куй диапазонининг кенглиги ва тузилиши (айримларида баланд пардали авж мавжудлиги) жиҳатидан ашула жанрига яқин. Халқ орасида «Ялияли», «Қалам қошлигим», «Жонон бўламан деб», «Айрилмасун», «Фиғондур» каби мумтоз Яллалар кенг тарқалган. Наманганда Ялла туркумлари мавжуд: яллачиаёллар томонидан доира жўрлигида «Катта ялла» ва «Кичик ялла» (куйи ва усули мураккаб, ижроси мукаммал) намуналари тўй маросимлари ва базмларда ижро этилади. Ашула ва Ялла намуналаридан («Ёр истаб», «Мустаҳзод») ёки катта ашула ва Ялладан иборат («Топмадим», «Сўрмайсан») туркумлар ҳам мавжуд. Ҳоз. кунда Яллалар эстрада йўналишида ҳам ижро этилади.

Рустам Абдуллаев.


Кирилл алифбосида мақола: ЯЛЛА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХАЛҚ ИЖОДИ
ЕР
ЯПОНИЯ
ШАШМАҚОМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты