ХИВА ИЧАН ҚАЛЪА МУЗЕЙҚЎРИҚХОНАСИ

ХИВА «ИЧАН ҚАЛЪА» МУЗЕЙҚЎРИҚХОНАСИ, Хива «Ичан қалъа» тарихиймеъморлик музейқўриқхонаси — Хива ш. даги музейқўриқхона; Хоразмнинг қад. моддий ва маданий ёдгорликларини, авлодданавлодга ўтиб келаётган ўзига хос анъаналарини саклаш, ўрганиш ва тарғиб қилиш билан шуғулланадиган маданиймаърифий муассаса. 1920 й. Кўҳна Арк (Арзхона)да кўргазмамузей тарзида очилган; 1924 й. Тошҳовлита кўчирилган. 1969 й. дан Хоразм тарихийинқилобий музейи «Ичан қалъа» музейқўриқхонаси билан бирлаштирилиб, ҳоз. номи билан аталади. 1990 й. да Ичан қалъа ўзининг тарихий аҳамиятга эга майдонлари (Дишан қалъа девори харобаларига қадар бўлган ҳудуди) билан Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Музейқўриқхона 26 га майдонни эгаллаган бўлиб, унинг таркибида 54 та тарихий обидалар бор, 3253,2 кв. м майдонни Хоразмнинг қадимдан ҳоз. давригача бўлган бой тарихи, моддий ва маънавий маданиятини ўзида акс эттирган 13 та доимий музейэкспозициялар ташкил қилади: Кўхна Аркда — Қад. Хоразм; Муҳаммад Раҳимхон мадрасасида — Тарих ва адабиёт; Қози Колон мадрасасида — Мусиқа тарихи; Шерғозихон мадрасасида — Табобат; Исломхўжа мадрасасида — Халқ амалий санъати; Абдуллахон мадрасасида — Табиат; Муҳаммад Паноҳ Мадрасасида — Авесто; Тошҳовлида — Ҳунармандчилик; Арабхон мадрасасида — Асосий фонд ва б.

Музейқўриқхона фонддаги 50 мингдан зиёд экспонатлар (2004) — археологик топилмалар (1109 та), қуроласлаҳалар (120), турли даврларда зарб қилинган нодир тангалар (14895), амалий санъат буюмлари (2309), уйрўзғор анжомлари (1815), тасвирий санъат асарлари (127), ноёб китоб ва ҳужжатлар (4954), фотофотонегатив ҳужжатлар (3071) ва б. ноёб осориатиқаларни, тарихий обидаларни авайлаб асрайди, илмий жиҳатдан ўрганади, уларни топилмалар билан бойитади ва б. ишларни амалга оширади.

Мустақиллик йилларида Шайх Мавлон бобо, Кўҳна Арк, Сайд Маҳрўйэкон мажмуаси, Шайх Қаландарбобо, Қибла Тозабоғ мажмуалари, Биби Хожар мақбараси, Муҳаммад Раҳимхон, Муса Тўра мадрасалари, «Ичан қалъа» кўчаларида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ниҳоясига етказилди. Музейқўриқхона ҳудудида сайёҳлар учун интернет марказлари очилган.

Комилжон Худойберганов.


Кирилл алифбосида мақола: ХИВА ИЧАН ҚАЛЪА МУЗЕЙҚЎРИҚХОНАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
ХИВА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты