ЯЛМОҒИЗ

ЯЛМОҒИЗ — халқ оғзаки поэтик ижодида кенг тарқалган мифологик образ. Келиб чиқиши жиҳатидан аёллар салтанати (матриархат) билан боғлиқ мифологик тасаввурларга бориб тақалади. Ялмоғиз ғайритабиий магик кучга эга бўлган, ўта хунук қари кампир сифатида тасвирланади. У эртак ва достонларда эпик қаҳрамон саргузаштларига тўсқинлик қилувчи асосий ёвуз кучлардан бири саналади. Ялмоғиз ҳаммавақт қаҳрамонни ўлдирмоқчи бўлади. Аммо ҳар гал ё ўзи нобуд бўлади, ёки қаҳрамонга бўйсуниб, унинг қийин ишларига кўмаклашади. Ялмоғиз ўз фаолиятида сеҳржодудан, тилсимли буюмлардан фойдаланади. Жодугар, шум кампир, мастон кабилар Ялмоғизнинг халқ орасидаги вариантлари ҳисобланади.


Кирилл алифбосида мақола: ЯЛМОҒИЗ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХАЛҚ ИЖОДИ
Туш таъбири ўзбек тилида
ЕР
ЭРТАК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты