ЯЛОУ Розалин Сасмен

ЯЛОУ Розалин Сасмен (1921.19.7, Нью-Йорк) — америкалик физик ва шифокор (медик). Хантер коллежини тугатган (1941), шу коллежда физикадан адъюнктпроф. (1946—50). Бронкс госпитали радиоизотоп хизмати бошлиғи ёрдамчиси (1950—70), 1970 йилдан ядро тиббиёти бўлими раҳбари. НьюЙоркдаги Ленокс Хилл госпитали илмий маслаҳатчиси (1956—62). Йешив ун-ти Альберт Эйнштейн тиббиёт коллежида проф. (1979—86), айни вақтда тиббиёт маркази ва Монтефиор госпитали клиник фанлар бўлими раҳбари. 1986 йилдан тиббиёт мактабида проф. Илмий ишлари қонда ва эндокрин безлари тўқимасида инсулин, паратиреоид гормон, гастрин ва кортикотропинни радиоиммунологик аниқлашга оид. Нобель мукофоти лауреати (1977; ҳамкорликда).


Кирилл алифбосида мақола: ЯЛОУ Розалин Сасмен ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ТИББИЁТ
ФИЗИКА
ЯПОНИЯ
СУД ТИББИЁТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты