ЯЛПИ МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТ (ДАРОМАД) — (ЯММ ёки ЯМД) мамлакатнинг маълум муддат (одатда, ой, квартал, йил) ичида умумий иқтисодий фаолиятини тавсифловчи якуний макроиқтисодий кўрсаткичларидан бири. (уларнинг мамлакат ҳудудида ёки унинг ташқарисида ишлаб чиқариш омиллари туфайли юзага келишидан қатъи назар) жами йиғиндисини кўрсатади. ҳисобланади.
Ҳоз. замон жаҳон иқтисодиётида мамлакатлар ўртасида капитал ҳаракатчанлиги даражаси ғоят юқори. Натижада бир мамлакат капиталининг қандайдир бир қисмидан чет элда фойдаланилади. Айни пайтда эса мамлакатнинг баъзи активлари (корхоналар, кўчмас мулклар, қимматли қоғозлар) хорижий фуқаролар ва фирмалар (норезидентлар) нинг эгалигида бўлади. Норезидентлар ўз мулкларидан олган даромадларининг бир қисмини ватанларига ўтказиб туришлари натижасида ялпи ички маҳсулот миқцори билан тегишли мамлакат ихтиёридаги амалдаги ялпи даромад (ЯММ) миқдори бир-бирига тенг келмай қолади. Шу боис ялпи ички маҳсулотга мамлакатга унинг чет эллардаги ўз фуқаролари мулкидан тушган даромадлар билан мамлакатдан чиқиб кетган чет элликлар даромадлари ўртасидаги фарқни қўшиш керак. Чет эддаги мулклардан тушган даромадлар салдоси ижобий бўлса ЯММ ҳажми ялпи ички маҳсулотдан кўп, аксинча ҳолатда кам бўлади (қ. Миллий даромад, Ялпи ички маҳсулот).