ХИВЧИНОЁҚЛИЛАР

ХИВЧИНОЁҚЛИЛАР (Pedipalpi) ўргимчаксимонларнинг бир гурухи. Хивчиноёқлиларнинг 3 туркуми: телифонлар, тартаридалар ва фринлар бор. Телифон (чаёнўргимчак)лар (70 тур) танаси 7 см гача. Бошкўкраги бириккан, қорни бўғимларга бўлинган ипсимон дум билан тугайди. Тартаридалар (30 тур) танаси 2—7 мм. Кўзи йўқ. Тупроқда, ўсимлик қолдиклари остида ва б. жойларда яшайди. Тухумини тупроқдаги чуқурчага қўяди ва шу ерда тухумдан болалари чиқади. Фринлар (50 тур) катталиги 45 мм гача. Бошкўкраги қалқон билан қопланган. Урғочиси 60 га яқин тухумини қорни тагида олиб юради. 3 ёшда вояга етади. X., асосан, тропик минтақаларда тарқалган. Ҳашаротлар ва б. майда умуртқасизлар билан озиқланади.


Кирилл алифбосида мақола: ХИВЧИНОЁҚЛИЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ОКЕАН
ХИТОЙ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты