ЯЛПИ ҲОСИЛ

ЯЛПИ ҲОСИЛ, қишлоқ хўжалиги экинларининг ялпи ҳосили — алоҳида хўжалик ёки биронбир ҳудудий бирлик чегараларидаги барча экин майдонларида етиштирилган (йиғиб олинган) маҳсулот ҳажми. 1954 йилдан бошлаб ҳисобгаолинади. Ўзбекистон статистика органлари Ялпи ҳосил ҳажмини умуман барча тоифадаги хўжаликлар бўйича туман, вилоят, республика миқёсида алоҳидаалоҳида ҳисобга олади. Қ. х. статистикасида Ялпи ҳосилнинг тахминий ва охирги ҳажмини аниқлаш қабул қилинган. Тахм. ҳажм апробация усулида 1 сентябрга бўлган ҳолат бўйича, охиргиси — йил охирида белгиланади. Ялпи ҳосилнинг тахминий ҳажмини белгилашда барча хўжаликлардан олинган ҳисобот маълумотлари асос бўлади. Ялпи ҳосилнинг охирги ҳажми тахм. кўрсаткичларни хўжаликларнинг нояб. ва дек. даги йиллик ҳисоботлари асосида қайта аниқлаш йўли билан белгиланади (яна. қ. Ҳосилдорлик). Экинларнинг Ялпи ҳосилни оширишнинг омиллари — ҳосилдор, касаллик ва зараркунандаларга чидамли навлар яратишдан, интенсив технология, комплекс механизациялаш ва кимёлаштириш асосида янги агротехника усулларини қўллашдан иборат.


Кирилл алифбосида мақола: ЯЛПИ ҲОСИЛ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЯПОНИЯ
ФРАНЦИЯ
ЭРОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты