ХИНАГУЛ

ХИНАГУЛ (Impatiens balsamina) — хинадошларга мансуб бир йиллик ўт; экма гул. Асосан, Осиё ва Африкада, баъзи вакиллари Европа ва Америкада ўсади. Ўзбекистонда манзарали ўсимлик сифатида ҳовлиларда экилади. Пояси тик шохланган, танаси этли, бўйи 30 — 60 см. Барглари оддий, тухумсимон, кетмакет жойлашган. Гуллари оқ, пушти, кизил, оддий ёки қатмақат, барг қўлтиғидан чиқади. Июль—окт. дан гуллаб мевалайди. Меваси серсув кўсакча. Уруғлари чўзиқ ёки думалоқ. Меваси етилгач, чарсиллаб ёрилиб, уруғлари атрофга сочилиб кетади. Уруғи март ойи охирида сепилади. Ўзбек хонадонларида қадимдан Хинагулдан кизжувонлар соч ва тирнокларини бўяшда фойдаланишган. Тиббиётда майдалаб янчилган баргпоя кисми тирноқ ва тери касалликларини даволашда ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: ХИНАГУЛ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОСИЁ
ХИТОЙ
ЕВРОПА
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты