ЯНБОЕВА Хуршида Ибниаминовна

ЯНБОЕВА Хуршида Ибниаминовна (1924.7.6, Тошкент) — терапевткардиолог. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980). Тиббиёт фанлари д-ри (1967), проф. (1971). И. В. Сеченов номидаги 1-Москва Тиббиёт ин-тини тугатгач (1948), ТошТИ санитариягигиена ва педиатрия фтлари госпиталь терапия кафедрасида врачординатор (1949—54), ассистент (1955—60). Ўзбекистон Ўлка тиббиёт илмий тадқиқот ин-тида катта илмий ходим (1960—66), ТошТИ Марказий илмий тадқиқот лаб. мудири (1966 — 69), ТошТИ 2даволаш фти госпиталь терапия кафедрасида проф. (1969—75), айни вақтда республика кардиологлар илмий жамиятининг раиси бўлган. Илмий ишлари кардиологик ва ревматологик касалликларни ўрганишга бағишланган. «Элюрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган (1998).

Ас: Ревматические пороки сердца, Т., 1965; Ревматоидньш артрит, Т., 1975 (Т. С. Солиев билан биргаликда); Очерки кардиологии жаркого климата, Т., 1975 (З. И. Умидова, Г. Королёв билан биргаликда).


Кирилл алифбосида мақола: ЯНБОЕВА Хуршида Ибниаминовна ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ТИББИЁТ
РОССИЯ
ХИТОЙ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОРДЕН ВА МЕДАЛЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты