ХИРА РУДАЛАР

ХИРА РУДАЛАР — минераллар гуруҳи, миснинг мураккаб сульфидлари бўлиб, теннантитнинг изоморф қаторини — кимёвий таркиби nCu,2As4 S13+ +mCu12Sb4S13 бўлган тетраэдритни ҳосил қилади. Қаторнинг соф аъзолари кам учрайди. Хира рудалар орасида таркибига қараб турлари: аргентотеннантит ва фрейбергит (Ag таркибли), зондбергерит ва биннин (Zn, Ag таркибли) ферротеннантит ва ферротетраэдрит (Ғе таркибли), шватцит (Hg таркибли), аннивит (Bi таркибли) ва б. мавжуд. Синч типли мураккаб структурага эга. Куб сингонияда кристалланади. Хира рудалар пўлат рангли кулрангдан, темир рангли қорагача. Янги синган жойлари металлдек ялтирайди, лекин ҳавода тез хиралашади (номи шундан). Қаттиқлиги 3—4, зичлиги 4,4—5,1 г/см3. Турли генетик типдаги гидротермал рудали жинсларда ҳосил бўлади. Галенит, сфалерит, халькопирит, пирит, кварц, барит, кальцитлар билан бирга учрайди. Ернинг юқори қисмида осон нурашга учраб малахит, азурит, куприт ва б. га айланади. Мис рудаларининг таркибига киради ҳамда улардан сурма, кумуш, симоб ажратиб олинади.


Кирилл алифбосида мақола: ХИРА РУДАЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
МИНЕРАЛ
ТЕМИР
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты