ХИРМОН — йиғибтериб олинган экинлар ҳосили тўпланадиган майдонча. Ғаллачилиқца шамол яхши эсадиган тепароқ жойларда, пахтачиликда дала ёнида бўйи 70—80 м, эни 45 — 60 м ли майдон X. учун жиҳозланади, яъни ер текисланади сомон сувоқ қилинади ёки асфальт ётқизилади. Хирмонда маҳсулот тозаланади, қуритилади, идиш (қоп)ларга жойланади ва омборларга жўнатилади.