ХИРОЖ

ХИРОЖ, хараж (араб.) — Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида, жумладан, Ўрта Осиёда давлат томонидан ундирилган ер солиғи. Сосонийлар давлатипа Қавад I ва унинг ўғли Хусрав I Ануширвон ўтказган солиқ ислоҳоти натижасида жорий қилинган ер солиғи (хараг). X. илк Халифалик ҳудудида «жизья» атамасининг синоними сифатида қўлланилиб, мусулмон бўлмаган аҳоли билан бир қаторда ер, сувга эга бўлган мусулмонлардан ҳам ундирилган. Мусулмон қонуншунослари Хирож мисоҳа (ер майдони бирлигидан ундирилган) ва Хирож муқосама (ернинг сифати ва суғориш усулига қараб ҳосилнинг 1/4, 1/3 ёки 1/2 қисми ҳажмида ундирилган) га ажратилган. X. Усмонли турк империясит 18-а. Охирларига келиб жизья билан қўшилиб кетган. Мисрда эса, 1907 й. даромад солиғи билан алмаштирилган.

X. Ўрта Осиёда 7-а. да араблар томонидан жорий қилинган. X. йиғиш учун ҳар бир вилоятга саркор, кишлоққа девонбеги ва котиб тайинланган. Хива хони Муҳаммад Раҳим I (1775—1825) Хирожни пул билан ундиришни жорий килган. Бунда X. олинган ҳосил миқцоридан эмас, балки ер эгасининг хўжалиги ва ер майдонига қараб олинган. Қўқон хонлиги Россия томонидан босиб олингандан кейин бу ерда ҳам Хирожни натура ўрнига пул билан йиғиш расм бўлган.


Кирилл алифбосида мақола: ХИРОЖ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
ТЕМУРИЙЛАР
ТУРКИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты