ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ КИЧИК ЗООГЕОГРАФИЯ ОБЛАСТИ — Ер юзининг Австралия зоогеография области таркибига кирадиган кичик область. Янги Зеландиянинг шим. ва жан. даги ҳамда бир қанча майда о. ни ўз ичига олади. Австралиядан Тасман денгизи ажратиб туради. Иқлими субтропик ва мўътадил, Фаунаси о. га хос, эндемизм кучли ривожланган. Маҳаллий (шу жойнинг ўзида келиб чиққан) сут эмизувчилар йўқ. Абориген сут эмизувчилардан кўршапалаклар 2 тури ва каламушларнинг 1 тури учрайди. Қушларнинг 200 га яқин, судралиб юрувчиларнинг 8, сувда ва қуруқликда яшовчиларнинг 2—3 тури тарқалган. Умуртқалилар турларининг камлиги Янги Зеландияни мезозой эрасида, унинг умуртқалилар ўтмасдан олдин Австралиядан ажралганлигини кўрсатади. Учмайдиган қуш кивилар туркуми (3 тур) Янги Зеландия учуи эндемик. Янги Зеландияга хос бўлган қушлардан яна товуқ катталигидаги урушқоқ қуш уэка, йирик тахаке, бойўғлисимон тўти (какапо), учолмайдиган тўти неостарлардан кеа ва какани, эндемик қушлар уруғи гуйяни кўрсатиш мумкин. Бу ерда денгиз қушларидан пингвинлар. найбурунлар, балиқчи қушлар, қуруқликда пашшатутарлар, славаклар, жарқалдирғочлар, читтаклар кўп учрайди.
Судралиб юрувчилардан сцинклар ва гекконларнинг эндемик турлари ҳамда тумшуқбошлилар туркуми ва унга мансуб қадимий реликт тур гаттерия эндемик ҳисобланади. Сувда ва қуруқликда яшовчилардан лиопельм уругига мансуб реликт бақа тарқачган.
Ҳашаротлар ва моллюскалар фаунаси бой. Бу ерда капалакларнинг 1000 га яқИн тури учрайди. Моллюскалар турларини таҳлил қилиш орқали бу континентнинг мезозойгача Австралия ваЖанубий Америка билан Антарктида орқали қўшилганлигини тахмин қилиш мумкин. Кўплаб овланиши, бошқа континентлардан келтирилган ҳайвонларнинг кўпайиши, ўрмонларнинг кесилиши туфайли кўпчилик маҳаллий турлар (султон товуқ, киви, бойўғлисимон тўти ва бошқалар) сони ксскин камайиб бормоқда.