ЯНГИ ОРЛЕАН

ЯНГИ ОРЛЕАН — АҚШнинг жан. қисмидаги шаҳар, Луизиана штатида. Аҳолиси 473,7 минг киши (2002). Миссисипи дарёси дельтасида, унинг Мексика қўлтиғига қуйилиш қисмидан 175 км узоқда жойлашган. АҚШ жан. даги энг йирик денгиз порти. Шаҳар пасттекисликда жойлашганлиги учун атрофи сув тошқинларига қарши қурилган дамбалар билан ўралган. Транспорт йўллари чорраҳаси. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг муҳим савдомолия ва маданият маркази. Кемасозлик ривожланган. Кема таъмирлаш, нефтни қайта ишлаш, кимё саноати корхоналари мавжуд. Алюминий ва алюминий оксиди ишлаб чиқарилади. Озиқ-овқат саноатида тропик деҳқончилик маҳсулотлари қайта ишланади. Унтлар, музейлар бор. Туризм ривожланган.

Шаҳарга 1718 йилда французлар томонидан асос солинган. 18-асрда Испания босиб олган. 1800 йилда яна французлар қўл остига ўтган. 1803 йилда Янги Орлеанни АҚШ французлардан Луизиана ҳудуди билан бирга сотиб олган.


Кирилл алифбосида мақола: ЯНГИ ОРЛЕАН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЯПОНИЯ
ФРАНЦИЯ
МЕКСИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты