ХЛОДВИГ I

ХЛОДВИГ I (Chlodvig) (465 ёки 466-511) — сали франклари қироли (481 й. дан), кейинчалик Франк давлати қироли. Меровинглар сулоласидан. 486 й. Галлштинг кичик бир кисмини бошқарган. Римнинг собиқ ноиби Сиагрий қўшинлари устидан ғолиб келиб, ўз ерини Луарагача кенгайтириб олган ва Франк давлатини барпо этган. Алеманнлар ерининг катта кисмини эгаллаган (496 й.). X. I. Галлиядан вестготларнч қувиб чиқарган ва Рейн дарёсининг ўрта оқими бўйидаги франкларни ўзига бўйсундирган. 496 й. христианликни қабул қилган. Парижни ўзининг қароргоҳига айлантирган. X. I қироллик ҳокимиятини мустаҳкамлаб, уни меросий ҳокимиятга айлантирган. Унинг даврида Сали ҳақиқати (франкларнинг ҳуқуқий нормалари тўплами) яратилган.


Кирилл алифбосида мақола: ХЛОДВИГ I ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
АМИР ТЕМУР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты