ЯНГИ ШОТЛАНДИЯ

ЯНГИ ШОТЛАНДИЯ — Канаданинг жан. шарқий қисмидаги провинция, Янги Шотландия я. о. ва КейпБретон о. да. Майд. 55,3 минг км2. Аҳолиси 944,7 минг киши (2002). Маъмурий маркази — Галифакс шаҳри Янги Шотландия иқтисодий жиҳатдан ривожланган провинция. Фойдали қазилмалардан кўмир, барит, гипс қазиб чиқарилади. Қора металлургия, нефтни қайта ишлаш, кокскимё, транспорт машинасозлиги, озиқ-овқат, целлюлозақоғоз ва ёғочсозлик саноати корхоналари мавжуд. Қ. х. шаҳар аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга ихтисослашган. Боғдорчилик ривожланган. Янги Шотландиянинг туб аҳолиси индейслар. 17-асрнинг бошларидан европаликлар — французлар ва инглизлар кўчиб борган. Англия — Франция урушидан сўнг 1713 йилдан 1867 йил гача Буюк Британия мулки.


Кирилл алифбосида мақола: ЯНГИ ШОТЛАНДИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БУЮК БРИТАНИЯ
ЯПОНИЯ
ФРАНЦИЯ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты