ХЛОР ОКСИДЛАРИ — хлорнинг кислород билан ҳосил қилган бирикмалари: С12О, С1О2, С12О6, С12О7, СЮ8.
Хлор (I) оксид, С12О — сарғишжигарранг қўланса ҳидли (хлор ҳиди келади) газ; суюкланиш траси — 121°, қайнаш траси 2°. Кучли оксидловчи. Кальций гипохлорит олишда ишлатилади.
Хлор (1У)оксид, С1О2 — қовоқ ранг ўткир ҳидли газ; суюқланиш траси 59,5°, қайнаш траси 11°, кучли оксидловчи, портлайди. Матолар, целлюлоза ва юқори навли қоғозларни оқартириш ишларида фойдаланилади.
Хлор (ҳЧ)оксид, С12О6 — ҳавода тутайдиган тўқ қизил суюқлик; суюқланиш траси 3,5°, қайнаш траси 203°; осон оксидланувчан моддаларга тегса портлайди.
Хлор (УП)оксид (перхлорат ангидрид), С12О7 — рангсиз суюқлик; суюқланиш траси —93°, қайнаш траси 83°.
С12О8 — хлорид кислота ва унинг тузларини электролизлашда ҳосил бўладиган оралиқ маҳсулот. Эркин ҳолда ажратиб олинмаган.