ХЛОРАМИНЛАР

ХЛОРАМИНЛАР — молекулалардаги хлор атоми азот билан боғланган хлор ҳосилали аммиак (анорганик X.) ва аминлар (органик X.). (Анорганик Хлораминлар ҳақида қ. Азот хлоридлари).

Органик X. — ўткир ҳидли суюқлик ёки қаттиқ моддалар. N — хлордиметиламин (CH3)2NC1 46° да, N, Nдихлорметиламин CH3NC12 58— 60°да, N, Nдихлорэтиламин C2H5NC12 ва Nхлордиэтиламин (C2HS)2 NCI 91° да қайнайди; гексахлормеламин — сариқ кристалл модда, 149° да суюкланади. X. сув ва ҳаво намида амин билан гипохлорид кислота (НОС1)га парчаланади. X. аминларга ва уларнинг тузларига хлор ёки гипохлорит кислота таъсир эттириб олинади.

X. оксидловчи ва хлорловчи таъсирга эга бўлганлигидан аналитик кимёда, тўқимачиликда матоларни оқартиришда, дегазация, дезинфекция ишларида, сувни хлорлашда қўлланади.


Кирилл алифбосида мақола: ХЛОРАМИНЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ДЕЗИНФЕКЦИЯ
ЕР
СУВ
ТЕМИР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты