ХЛОРАТЛАР

ХЛОРАТЛАР — хлорат кислота (НС1О3) тузлари. Оддий т-рада барқарор кристалл модда, қиздирилганда ёки катализаторлар иштирокида кислород чиқариб парчаланади. Кўпчилик X. сувда ва баъзи органик эритувчиларда эрийди. Органик ва осон оксидланадиган моддалар билан портловчи аралашмалар ҳосил қилади. Металл хлоридларнинг сувдаги эритмаларини электрокимёвий оксидланиш, металл гидроксидларни хлорлаш усуллари билан олинади. Хлоратлардан натрий хлорат NaClO3, калий хлорат КС1О3 (бертолле тузи), кальций хлорат (СаС1О3)2, магний хлорат (MgClO3)2 саноат микёсида ишлаб чиқарилади. Натрий хлорат гугурт ва пиротехник таркибларни тайёрлашда, кальций хлорат калий хлорат олишда оралиқ маҳсулот сифатида ишлатилади.

Магний хлорат десикантлар гуруҳига киради. Унга оз микдорда этаноламин фосфатнинг сувдаги эритмасини қўшиб самарали таъсир этувчи дефолиантлар олинади. Бу препаратлар ғўзага қўлланганда ёш яшил кўсаклар сақланиб қолади, барглар қуримасдан 80—90% гача тўкилади, ҳосил гектарига 3—4 ц га ортади.


Кирилл алифбосида мақола: ХЛОРАТЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
НАТРИЙ
КАЛЬЦИЙ
КИСЛОРОД
КАЛИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты