ХЛОРИТЛАР

ХЛОРИТЛАР (юн. chloros — яшил) — минералларнинг кенг тарқалган гуруҳи, магний ва темирнинг метаалюмосиликатлари. Кимёвий таркиби ўзгарувчан (Mg, Fe2+)[AlSi3O|0(OH)2]. 3(Mg, Fe)(OH2). Таркибидаги Ғе2+ Ғе3+ нинг ўзаро нисбати бўйича X. о р т о хлоритлар валептохлоритларга бўлинади. Si ва Ғе2++Ғе3+ нинг микдорига кўра X. 2 гуруҳга ажратилади. 1гуруҳ магнезиал X. (корундфиллит, шерйданит, клинохлор, пеннин, талькхлорит), магнезиал — темирли X. (рипидолит, пикнохлорит, диабантин) ватемирли X. (псевдотюрингит, дафнит, брунсвигит)дан иборат. 2гуруҳга мансуб X. — тюрингит, шамозит, делессит. Ҳамма X. моноклин ёки триклин сингонияда кристалланади. Варақварақ, пўстлоқ, тангасимон, сферолит, оолит шаклида, яширин кристалли, юпқа варакчалари эгилувчан бўлса ҳам, қайишқоқ эмас; бир-биридан термик анализ орқали фаркланади. Асосан, яшил, шунингдек оқ, сариқ, пушти, қизилбинафша ранг, қўнғирқора хиллари бор. Қаттиқлиги 2—3, зичлиги 2,6—3,3 г/см3. X. табиатда кенг тарқалган. Асосан, паст трали гидротермал жараёнлар таъсирида, таркибида алюминий, магний ва темирли силикатлар кўп бўлган жинсларнинг ўзгаришидан ҳосил бўлади. Ортохлоритлар қоғоз саноатида ишлатилади. Каттакатта қатлам тарзида топилган лептохлоритлар темир рудаси сифатида саноат аҳамиятига эга.


Кирилл алифбосида мақола: ХЛОРИТЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТЕМИР
Туш таъбири ўзбек тилида
МИНЕРАЛ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты