ХЛОРИТОИД

ХЛОРИТОИД [хлоритлар (минераллар)га ўхшаш ва юн. eidos — кўриниш] — оролли силикатлар синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби (Fe, Mg)2 (AlFe3+)Al3[SiOJ2O2(OH)4 Оттрелитда 16,6% гача МпО бор. Моноклин ёки триклин сингонияда кристалланади. Тўгри тузилган кристаллари кам учрайди, кўпинча варақварақ, тангасимон афегатлар шаклида тарқалган. Рангсиз, яшилсарғиш, сариқ, қўнғиркўк, қорамтир кўк; шишадек ялтироқ. Қаттиклиги 6,5, зи. члиги 3,5—3,8 г/см3. Хлоритлар ва слюдалардан қаттиклиги, мўртлиги ва оптик хусусиятлари билан фаркланади. Баъзи метаморфик сланецлар ва контактли роговикларда жинс ҳосил қилувчи минерал ҳисобланади. X. наждак конларида учрайди. Корунд, диаспор, хлорит, Маргарит, кальцит, рутил ва анатаз билан ассоциацияда топилади. Ўзбекистонда Нурота, Молгузар тогларида учрайди. Абразив хом ашё сифатида ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: ХЛОРИТОИД ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МИНЕРАЛ
ЕР
СЛАНЕЦЛАР
ОКЕАН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты