ЯНГИҚИШЛОҚ

ЯНГИҚИШЛОҚ — Жиззах вилояти Фориш туманидаги шаҳарча (1978 йилдан), туман маркази. Яқин т. й. станцияси — Жиззах (67 км). Аҳолиси 8,4 минг киши (2003). Шаҳарчада пахта тозалаш з-ди, МТП, автокорхона, тикувчилик ф-каси, қурилиш ташкилотлари, кичик, ўрта бизнес, йирик корхона ва микрофирмалар, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият кўрсатади. Умумий таълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, маданият саройи, маданият уйлари, «Чорвадор» халқ дастаси, марказий ва болалар кутубхоналари аҳолига хизмат кўрсатади. Стадион, спорт заллари ва майдончалари ва бошқалар спорт иншоотлари мавжуд. Туман марказий касалхонаси, поликлиника, дорихоналар ва бошқалар тиббий муассасалар бор. Я. — Жиззах, Янгиқишлоқ — Фориш, Янгиқишлоқ — Чимқўрғон ва бошқалар йўналишларда автобуслар қатнайди.


Кирилл алифбосида мақола: ЯНГИҚИШЛОҚ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
ЯПОНИЯ
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты