ЯПОН ОРОЛЛАРИ

ЯПОН ОРОЛЛАРИ — Тинч океаннинг ғарбий қисмидаги архипелаг. Майд. 370 минг км2. Я. о. да Япониянинг асосий қисми жойлашган. 4000 дан зиёд оролларни ўз ичига олади. Энг йирик ороллари: Хоккайдо, Хонсю, Кюсю, Секоку. Рельефи, асосан, тоғли. Вулкан кўп. Тез-тез зилзила бўлиб туради. Иқлими субтропик, муссонли, шим. да мўътадил иқлим. Кузда фалокатли тайфунлар бўлиб туради. Дарёлари қисқа ва серсув. Ҳудудининг ярмидан ортиғи ўрмонлар билан қопланган.


Кирилл алифбосида мақола: ЯПОН ОРОЛЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЯПОНИЯ
ТИНЧ ОКЕАН
ТОШКЕНТ
ЕР
ОКЕАН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты