ЯПОН ТИЛИ

ЯПОН ТИЛИ — японлар тили, Япониянинг расмий давлат тили. Я. т. нинг генетик алоқалари, яъни унинг у ёки бу тил оиласига мансублиги узоқ вақт аниқланмаган: у гоҳ олтой тилларига, гоҳ австронез тилларига мансуб деб келинган. Сўнгги ўн йилликлардаги тадқиқотлар Япон тилининг олтой тиллари оиласига мансублигини исботламоқда. Бу тил, асосан, Японияда, шунингдек, Осиё, Америка ва Европанинг бир қанча мамлакатлари (АҚШ, Канада, Бразилия ва бошқалар)да, Австралияда тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 126 млн. (Япониянинг ўзида — 124 млн.) кишидан ортиқроқ (2000). Япон тилида, асосан, шим. шарқий, ғарбий ва жан. лаҳжа гуруҳлари фарқланади. Фонологик тизими австронез тиллариникига яқин бўлиб, адабий тилда 35 фонема (жумладан, 5 та унли) мавжуд. Унлилар чўзиқликқисқалик, ундошлар эса якка ва қўшалоқ келиш хусусиятларига эга бўлиб, бу хусусиятлар кўпинча маъно фарқлаш учун хизмат қилади. Грамматик тизими олтой, хусусан, туркий тиллардагига ўхшаш: от ва феъл туркумларидаги кўмакчи, юклама характеридаги сўзлар ва қўшимчалар, сўз тартибида аникловчининг аниқланмишдан олдин, кесимнинг ҳаммавақт гап охирида келиши. Лексикасида асл япон сўзларидан ташқари хитой тилидан ўзлашган сўзлар («канго») кўп бўлиб, улар Япон тилига хитой ёзуви билан бирга кириб келган. Замонавий ўзлашма сўзлар («гайрайго») асосан инглиз тилидан кириб келмоқда. Ҳар иккала турдаги ўзлашма сўзлар ўзининг фонологик, морфологик ва грамматик хусусиятларига эга. Асл японча сўзлар ва грамматик кўрсаткичлар япон езувининг хирагана шаклида, чет тиллардан кириб келган сўзлар эса катакана шаклида ёзилади (қ. Япон ёзуви). Ҳоз. Япон тили услубий жиҳатдан ҳам рангбарангдир: китобий ва оғзаки нутқ аниқ чегараланиб туради, турли функционал услублар фарқланади, нутқнинг одобҳурмат даражасига қараб табақаланиши, эркаклар ва аёллар нутқидаги фарқланишлар ва бошқалар 9—10-асрларда ғарбий (киото) лаҳжа асосида адабий тил («бунго» — ёзма тил) шаклланган. 13—14-асрларда бунго меъёрлари оғзаки нутқдан фарқлана бошлаган. 1868 йил Мейжи инқилобидан кейин шарқий (токио) лаҳжага асосланган адабий тил шаклланган. 20-аср ўрталаригача ҳар иккала адабий тилдан фойдаланиб келинган. Шундан кейинги даврда тўлиқ шаклланган замонавий адабий тил, бунгонинг баъзи элементларини сақлаб қолган ҳолда, унинг ўзини истеъмоддан сиқиб чиқарган. Ҳоз. кунда адабий Япон тили айрим ўзига хос шеваларни («кансай» — марказийғарбий, «окинава» — жан.) ҳисобламаганда, қолган барча шеваларни ҳам истеъмолдан четлаштирмоқда. Маҳаллий лаҳжа ва шевалардан оила доирасидагина фойдаланилмоқда.

Исматулла Бекмуродов.


Кирилл алифбосида мақола: ЯПОН ТИЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты