ЯПОН ТУРПИ

ЯПОН ТУРПИ, дайкон — карамгулдошлар оиласига мансуб икки йиллик ўсимлик тури, сабзавот экини. Ватани— Япония. Закавказье, Ўрта Осиё ва Узоқ Шарқда экилади. Барги узун (1 м гача), тўпгули шингил, икки жинсли, оқ, пушти, бинафша ёки сариқ рангли, четдан чангланади. Уруғи йирик, юмшоқ, қўзоқча. Бир туп ўсимликдан 20—30 г уруғ олинади. Илдизмевасининг оғирлиги 30 кг (уз. 70—80 см)гача, пўсти юпқа, серсув, сершира, ранги оқ. Таркибида оқсил, қанд, клетчатка, С витамини бор. Янгилигида, айрим пайтларда доривор сифатида истеъмол қилинади. Овқат ҳазм қилишда яхши фойда беради.

Япон турпи Ўзбекистоннинг шимолий р-нларида яхши ўсади. Япон турпининг «Фаворит» нави баҳорда, айрим навлари ёз (июнь) да экилади. Ҳосилдорлиги 8001000 ц/га.


Кирилл алифбосида мақола: ЯПОН ТУРПИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ
ЕР
ХИТОЙ
ПИЁЗ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты