ХОЖА БАҲРИДДИН МАҚБАРАСИ

ХОЖА БАҲРИДДИН МАҚБАРАСИ — Тошкент ш. даги меъМорий ёдгорлик (19-а. ўрталари); суфийлик тариқати вакили Хожа Баҳриддин доно қабри устига қурилган. «Қўшчимозор» қабристонида жойлашган. Мақбара пештоқгумбазли қилиб пишиқ ғишт (24,5x25x4,5 см)дан қурилган хона ва унинг ғарбидаги синч деворли олди айвонли зиёратхонадан иборат. Макбара тарҳи тўртбурчак (4,6Х5,4 м), деворнинг ташқи сиртидаги ғишт чоклари ганч қоришмаси билан тўлдириб, текисланган. Пештоқнинг ғарбий томонидаги деразадан хонага ёруғлик тушади. Мақбара ички деворларига равоқлар ишланган. Гумбаз (диаметри 2,5 м) ва хонанинг томонлари тенг, гумбаз остидаги давра девор Тошкент меъморлигига хос, яъни тепага томон кичрайиб боради; гумбаз пойгумбаздан ғиштин шарафа билан ажратилган. Х. Б. м. Тошкент меъморлиги анъаналарида қурилган мақбара намунасидир.


Кирилл алифбосида мақола: ХОЖА БАҲРИДДИН МАҚБАРАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ЕР
ХАЛҚ ИЖОДИ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГУМБАЗ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты