ХОЖА МИР МУҲАММАД САЛИМ

ХОЖА МИР МУҲАММАД САЛИМ, Муҳаммад Рустам султон ўғли (17а. охири — 18-а. нинг 1-ярми) — тарихчи олим. Аштархоний султонлар оиласида туғилган. Убайдуллахон II ўлдирилгач (1711), ҳаж қилиш баҳонаси билан Арабистонга жўнаган. Ҳаж маросимидан кейин бобурийлардан Носируддин Муҳаммадшоҳ (ҳукмронлик даври 1719—48) хизматига кирган. Носируддин Муҳаммадшоҳнинг топшириғи билан у 1731 й. да форс тилида «Силсилат ассалотин» («Подшолар силсиласи») тарихий асарини ёзган. Асар муқаддима ва 4 қисмдан иборат. Асарнинг 3—4қисмлари алоҳида қимматга эга бўлиб, Бухоро хонлигининг 16 — 18-а. 1чораги тарихини ўз ичига олади. Асарда Бухоро хонлари ва Динмуҳаммадхоннинг Ҳиндистон, Туркия ва Эрон ҳукмдорлари билан ёзишмалари (20 та мактуб) матни келтирилган. Шунингдек, асарда улус тизими, солиқдар, Ўрта Осиё шаҳарлари, аҳолиси ва урфодати ҳақида кимматли маълумотлар бор. Бу асарнинг қўлёзмаси Бодли кутубхонаси (Англия)да (инв. №269) сақланади.

Ад.: Аҳмедов Б. А., Ўзбекистон халқлари тарихи манбалари, Т., 1991.


Кирилл алифбосида мақола: ХОЖА МИР МУҲАММАД САЛИМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЭРОН
АЛИШЕР НАВОИЙ
ТОШКЕНТ
ТУРКИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты