ХОЖА УББОН

ХОЖА УББОН — Бухоро ш. дан 50 км шим. ғарбда, Дашти Урганжий қумлигида жойлашган шифобахш сувли қудуқ ва қадамжо (сағанали дахма). Аслида у «Хожа Оббон» шаклида юритилиб, «сув қўриқчиси, сув ҳомийси» маъносини англатган.

Ривоят қилинишича, Хожа Уббон Амударё қайиқчи ва кемачиларининг шфи ва сув муаккили: қоқшоқ қўриқ ерлар ва даштларга булутларни ҳайдаб ёмғир ёғдирадиган авлиё ҳисобланган. Шу боисдан Бухоро вилоятининг сувсиз даштликларидаги айрим қишлоқ ва қадамжолар Уббон, Султон Хубби, Ҳазрат Хуббин ва Оқших бобо каби номлар билан аталади. Хожа Уббон қудуғининг суви минерал тузларга бой, таъми шўр ва аччиқ бўлиб, ўтмишда тери касалликларига йўлиққан кишиларнинг даволаниш маскани ва зиёратгоҳи бўлган.

Хожа Уббон зиёратгоҳи илгари бир неча иншоотлар мажмуидан иборат бўлган. Қудуқ усти пишиқ ғиштдан чортоқ услубида гумбазли бино, унинг ёнгинасида хонақоҳ ва панжа шаклида мис туғлар ишланган, бир нечта сағаналарнинг бош қисмида архар шохлар ўрнатилган.

1964 й. да Хожа Уббон қудуғи устидан 14-а. меъморий ҳамда нодир гидротехника обидаси бузиб ташланган. Бироқ, кўп вақт ўтмай у жойда янги қудуқ кавланиб, янги иморатлар қад кўтарди, сағаналар таъмирланди, даволанувчи зиёратчиларнинг сони эса ортиб борди.

Ад. Айний С, Эсдаликлар, Т., 1953; Ғуломов Я., Хоразмнинг суғорилиш тарихи. Қадим замонлардан ҳозиргача, Т., 1959; Йўлдошев Н., Бухороавлиёларинингтарихи, Бухоро, 1997.

Абдулаҳад Муҳаммаджонов.


Кирилл алифбосида мақола: ХОЖА УББОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ТЕМУРИЙЛАР
БУХОРО ВИЛОЯТИ
АМУДАРЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты