ЯРИМФАБРИКАТ

ЯРИМФАБРИКАТ — бир корхонада ишлаб чиқарилган ва аксарият бошқа корхонада ишлаб чиқариладиган мураккаб маҳсулотларнинг таркибий қисми тарзида фойдаланиладиган тайёр маҳсулот. Корхонанинг ўзида ишлаб чиқарилган ҳамда четдан сотиб олинган Яримфабрикат ларга бўлинади. Мас, автомобиль двигатели ёки автомобиль ғилдираклари автомобилни йиғишда фойдаланиладиган Яримфабрикат ҳисобланади. Бир цехда тайёрланиб, иккинчи цехда қайта ишлашни талаб этадиган меҳнат маҳсулотлари (мас, қора ва рангли металлар, кимёвий толаларнинг дастлабки тайёрламалари) корхонанинг ўзида ишлаб чиқарилган Яримфабрикат дейилади. Кооперация йўли билан етказиб бериладиган маҳсулотлар сотиб олинган Яримфабрикат дейилади (мас, пахта тозалаш саноати корхоналарида тайёрланган пахта толаси ип йигирув корхоналари учун Яримфабрикат дир).


Кирилл алифбосида мақола: ЯРИМФАБРИКАТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ПАХТА ТОЗАЛАШ САНОАТИ
РОССИЯ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты