ХОККАЙДО

ХОККАЙДО — Япониянинг шим. қисмидаги орол, катталиги бўйича 2ўринда (Хонсю о. дан кейин). Тинч океан ва унинг Япон ва Охота денгизлари ўраб туради. Майд. 77,7 минг км2 (атрофидаги ороллар билан 78,5 минг км2). X. мураккаб шаклга эга. Рельефи, асосан, тоғли, энг баланд жойи 2290 м (Асахи чўққиси). Ҳаракатдаги вулканлар бор. Тезтез кучли зилзилалар бўлиб туради. Тошкўмир, олтингугурт, темир рудаси конлари бор. Иқлими мўътадил, муссонли иклим. Янв. нинг ўртача траси —3° дан Ггача, июлники 17—21°. Йиллик ёғин 800—1500 мм. Кузда тайфунлар бўлади. Дарёлари серсув, гидроэнергияга бой. X. майдонининг 60% ўрмон. Йирик шаҳарлари — Саппоро, Хакодате. Хўжалиги ҳақида Япония мақоласига қ.


Кирилл алифбосида мақола: ХОККАЙДО ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЯПОНИЯ
ОКЕАН
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТИНЧ ОКЕАН
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты