ЯРОЗИТ

ЯРОЗИТ (Испаниядаги — Харосо деган жой номидан, илк бор шу ерда топилган) — сульфатлар синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби КҒе3(504)2(ОН)6. Таркибида №(2% гача), А1(19 % гача), РЬ (3% чамаси) ва 8е (% улушида) аралашмалари мавжуд. Тригонал сингонияда кристалланади. Кристалланган, донадор, зич ва бўш тупроқ шаклида учрайди. Ранги сариқ, шишасимон ялтирайди. Қаттиқлиги 3,0—3,5; зичлиги 2,9 — 3,25 г/см3. Гиперген келиб чиқишга эга, сульфид конларининг оксидланиш зонасида пирит ва марказит билан ассоциацияда учрайди. Жанубий Урал, Қозоғистон, Испания ва Францияда маълум миқдорда топилган. Ўзбекистонда Пирмироб, Чоқадамбулоқ, Қўрғошинкон, Қалмоққир ва Олтинтопган конларининг оксидланиш зонасида учрайди.


Кирилл алифбосида мақола: ЯРОЗИТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МИНЕРАЛ
Исмлар маъноси. Энг оммабоп исмлар тўплами.
Исмлар. Энг чиройли ва машҳур исмлар.
ҚОЗОҒИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты